Реактив самолётга ўхшаш Chevrolet Corvette ишлаб чиқарилади!

Реактив самолётга ўхшаш Chevrolet Corvette ишлаб чиқарилади!
Европалик Mxtrem Automobili тюнинг-ательеси Chevrolet Corvette спорткарини реактив самолёт услубидаги экстремал суперкарга айлантириш лойиҳасини эълон қилди. Motor1.com хабарига кўра, ушбу модел углеводород материаллардан ясалган аэродинамик кузовга, реактив двигатель имитациясига ва ҳатто ракеталар макетига эга бўлади. Жами 12 дона ишлаб чиқарилиши режалаштирилган бўлиб, уларнинг нархи ҳозирча номаълум.
Реактив самолётга ўхшаш Chevrolet Corvette ишлаб чиқарилади!
Тизер тасвирларида олд бампер ва орқа қисмга жойлаштирилган ракета макетларини кўриш мумкин. Машинанинг орқа томонида реактив двигатель чиқиш қувурлари ва қирувчи самолётлардаги каби вертикал стабилизаторлар ўрнатилган. Салон ичида классик рул ўрнига самолёт штурвали қўлланилган, олд панелда қизил калитлар ва марказий туннелда номаълум мақсадга мўлжалланган джойстик жойлашган.
Реактив самолётга ўхшаш Chevrolet Corvette ишлаб чиқарилади!
Лойиҳа Maverick деб номланган бўлиб, ишлаб чиқарувчи уни “ғилдиракдаги қирувчи самолёт” деб таърифламоқда. Ушбу суперкар фақат 12 дона чиқарилади ва асосан коллекционерлар учун мўлжалланган. Мижозлар ўз истагига кўра Stingray, кучайтирилган Z06 ёки гибрид E-Ray версияларидан бирини асос қилиб танлашлари мумкин.
Реактив самолётга ўхшаш Chevrolet Corvette ишлаб чиқарилади!
Шу билан бирга, Chevrolet Corvette’нинг энг қудратли версияси — ZR1 модели тақдимоти яқинлашмоқда. У LT7 завод коди остидаги 5,5 литрли, эгизак турбокомпрессорга эга V8 двигатели билан жиҳозланади. Ушбу мотор 1079 от кучи ишлаб чиқаради ва унга 8 поғонали автомат мослашган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.