Бухорога Хитойдан 12 та янги Yutong автобуси олиб келинди

Бухоро вилоятига Хитойда ишлаб чиқарилган 12 та Yutong автобуси етказиб берилди, деб Kursiv хабар берди.
Миромакс Турист Транс компанияси маълум қилишича, янги автобуслар тез орада Бухоро шаҳри йўналишларида ҳаракатланишни бошлайди. Уларнинг фаолияти брутто-контракт асосида ташкил этилади.
Ҳозирги пайтда Бухорода шу тизимда 6 та йўналишда 72 та автобус хизмат кўрсатмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













