Ўзбекистонда “Автомобилсиз кун” ва “Автомобилсиз ҳафта” акциялари жорий этилади

Ўзбекистонда ҳавони тозалаш ва экологияни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги акциялар жорий этилмоқда. Президент фармони (ПФ–46, 25.03.2026)га биноан, 2026 йил 1 майдан бошлаб ҳар ойнинг 10 ва 25 саналарида “Автомобилсиз кун” ва “Автомобилсиз ҳафта” акциялари ўтказилади.
Мазкур акциялар доирасида давлат хизматчилари хизмат транспортидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади, аммо иш ҳақи сақлаб қолади. Шу билан бирга, 2026 йил 1 августдан бошлаб эскирган автомобилларни топширган жисмоний ва юридик шахсларга “trade-in” дастури орқали янги транспорт харид қилишда автокредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади.
Шунингдек, “Экологик транспорт” тизими доирасида Тошкент шаҳри ҳудуди “қизил”, “сариқ” ва “яшил” зоналарга ажратилади. Қишлоқ ва шаҳарларда чанг бўронлари олдини олиш мақсадида Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида “яшил девор”лар барпо этиш ишлари ҳам бошланади
Ушбу ташаббуслар аҳолининг саломатлиги ва ҳавонинг сифатини яхшилашга қаратилган бўлиб, экологик онгни оширишга хизмат қилади.













