Hyundai янги кроссоверига Гавайи ороли ҳудудларидан бирининг номини берди

Hyundai янги кроссоверига Гавайи ороли ҳудудларидан бирининг номини берди
Hyundai компанияси Европа бозори учун мўлжалланган кроссовер Kona деб номланиши ҳақида эълон қилди. Янги автомобиль Гавайи ороли ҳудудларидан бирининг шарафига шундай номланди, деб хабар бермоқда «Мотор»га асосланиб Дарё.уз сайти.
Hyundai янги кроссоверига Гавайи ороли ҳудудларидан бирининг номини берди
Жанубий Корея ишлаб чиқарувчиси, шунингдек, йўлтанламаснинг фаралари акс этган тизерни эълон қилди. Янги машина Hyundai’нинг Grand Santa Fe, Santa Fe ва Tucson моделларидан кейинги Европадаги тўртинчи кроссовери бўлади.

Hyundai янги автоулов ҳақида батафсил маълумотларни кейинроқ маълум қилишга ваъда берди.

Аввалроқ Hyundai компанияси «А» ва «B» сегментидаги иккита қулай кроссовер ишлаб чиқаришни режалаштираётгани ҳақида маълум қилинганди. «B» сегментидаги автомобиль 2018 йилда пайдо бўлиши ва Honda HR-V, Fiat 500X ҳамда MINI Countryman’га рақобатчилик қилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Jasur
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.