Ўзбекистонда электромобилларга бўлган қизиқиш сезиларли даражада ортиб бормоқда

Ўзбекистонда электромобилларга бўлган қизиқиш сезиларли даражада ортиб бормоқда

Ўзбекистонда электромобилларга бўлган қизиқиш сезиларли даражада ортиб бормоқда. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, 2026 йил апрель ойида республика бўйича 8,1 мингта электромобиль сотилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб икки баробар юқори. Таҳлилчилар электромобиллар сегменти енгил автомобиллар бозорида энг тез ўсиб бораётган йўналишлардан бирига айланганини таъкидламоқда.

Энг юқори савдо ҳажми Тошкент шаҳрида қайд этилган. Пойтахтда 5,56 мингдан ортиқ электромобиль сотилиб, бу мамлакатдаги умумий бозорнинг қарийб 70 фоизини ташкил қилган.

Ҳудудлар кесимида Тошкент вилоятида 573 та, Фарғона вилоятида эса 464 та электромобиль сотилган. Йиллик ҳисобда деярли барча вилоятларда ўсиш кузатилган, фақат Самарқанд вилоятида савдо фаоллиги 34 фоизга пасайган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.