2016 йилда Япония йўлларига ҳайдовчисиз таксилар чиқади


Япония ҳукумати 2016 йилдан ҳайдовчисиз таксиларни синовдан ўтказиш дастурини ишга туширади. Бу ҳақда Bloomberg\'га асосланиб Kun.uz ёзмоқда.
Шу тариқа Токиода 2020 йилги Олимпиадани ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.
Амалдорлар бу лойиҳа устида медиаиндустрия ва DeNA Co ўйинлар ишлаб чиқарувчи компанияси вакиллари билан биргаликда ишламоқдалар, Токио яқинидаги Фудзисава шаҳрида ўтказиладиган синовларда иштирок этиш учун 50 га яқин одам жалб қилинади.
Қайд этилишича, ҳайдовчисиз таксилар ва йўловчиларни ҳайдовчилар кузатиб борадилар. Таксилар Toyota Estima минивэни негизида гибридли двигатель билан қурилади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













