Бугундан боди-камераси йўқ ЙПХ ходимига ҳужжат кўрсатмаслик мумкин

Бугундан боди-камераси йўқ ЙПХ ходимига ҳужжат кўрсатмаслик мумкин
Бугундан, 2020 йилнинг 1 январидан эътиборан боди-камераси бўлмаган ЙПХ ходимига ҳужжат кўрсатмаслик мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 18-банди 4-хатбошисига биноан, ҳайдовчилар мобиль видеокамерасиз хизматни олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга.

Агар Сизни ЙПХ ходими тўхтатсаю, лекин унинг боди-камераси бўлмаса, унда истасангиз ҳужжатларингизни кўрсатинг, истасангиз кўрсатманг. Бу Сизнинг мутлоқ ҳуқуқингиз.

Хушнудбек Худойбердиев
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.