Афғонистонда 1200 долларлик электрокарлар йиғилмоқда (фото)

Афғонистонда 1200 долларлик электрокарлар йиғилмоқда (фото)
Амин Ноор компанияси Афғонистонда автомобиль саноатининг биринчи иштирокчисига айланди. Компания 11 турдаги йўловчи ва юк машиналарини ишлаб чиқаради. Бугунги кунга келиб 200 га яқин автомобиль ўз мижозини топишга улгурди.

Машиналарнинг эътиборли жиҳати уларнинг нархидадир. Ҳар бир машина $1200 дан $2500 гача баҳоланган.
Афғонистонда 1200 долларлик электрокарлар йиғилмоқда (фото)
Барча транспорт воситалари заводнинг ўзида ишлаб чиқарилмоқда, аммо таркибий қисмларнинг катта қисми Хитойдан олиб келинади.
Компания раҳбари Аҳмад Зиёнинг айтишича, охирги уч йил ичида локализация даражаси 80% га етди. Кейинги 5-10 йил ичида ушбу рақамни 100% га етказиш режа қилинган.
Афғонистонда 1200 долларлик электрокарлар йиғилмоқда (фото)
Афғонистонда 1200 долларлик электрокарлар йиғилмоқда (фото)
Афғонистон Иқтисодиёт вазири Мустафо Мансурнинг сўзларига кўра, Амин Ноор компанияси томонидан яратилаётган машиналарга мамлакат ичидаги талаб жуда юқори.
Афғонистонда 1200 долларлик электрокарлар йиғилмоқда (фото)
Афғонистонда 1200 долларлик электрокарлар йиғилмоқда (фото)
\"Авваламбор бу экологик хавфсиз машиналардир, чунки улар қувватланган батареяларда ишлайди. Яна бир жиҳат, уларнинг нархидир. Истеъмолчилар уларни бемалол сотиб олиши мумкин, чунки машиналар арзон“, - деди вазир.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.