Урушнинг 91-куни: Донбассда яна бир шаҳар босиб олинди. Киев миналардан тозаланмоқда (фото)

Урушнинг 91-куни: Донбассда яна бир шаҳар босиб олинди. Киев миналардан тозаланмоқда (фото)
Урушнинг тўқсон биринчи кунида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров рус қўшинлари Лисичанскга киришга муваффақ бўлганини айтди.

Луганск вилояти маъмурияти раҳбари Сергей Гайдайнинг сўзларига кўра, минтақа ҳудудининг атиги 5 фоизи Украина назоратида қолмоқда.

Украина президенти Владимир Зеленский россияликлар учун виза режимини жорий этиш ғоясини қўллаб-қувватлади (Россия ва Украина ўртасида визасиз режим амал қилиб келаётган эди).

Россияпараст кучлар назоратидаги Запорожье вилоятида аҳолига Россия паспортларини беришни бошлаш кутилмоқда. Владимир Путин эса уруш бошланганидан бери биринчи марта ярадор рус ҳарбийларини кўриш учун касалхонага ташриф буюрди.

Meduza 25 май суратларини жамлади.

Донбасс шимоли
Урушнинг 91-куни: Донбассда яна бир шаҳар босиб олинди. Киев миналардан тозаланмоқда (фото)
Россияпараст аскарлар Украина қуролли кучларининг Светлодарск шаҳри (Донецк вилояти) яқинидаги собиқ жанговар позициясида. Россия қўшинлари 24 май куни эрталаб Светлодарскни эгаллаб олди. Украина расмийларига кўра, 10 мингга яқин одам оккупация остида қолган.
Фото: Reuters

Урушнинг 91-куни: Донбассда яна бир шаҳар босиб олинди. Киев миналардан тозаланмоқда (фото)
Светлодарскдаги россияпараст ҳарбийлар.
Фото: Reuters

Урушнинг 91-куни: Донбассда яна бир шаҳар босиб олинди. Киев миналардан тозаланмоқда (фото)
Покровск темир йўл станциясига қилинган ракета ҳужумининг изи. Эвакуация поездлари шаҳардан Украина ғарбига йўл олмоқда.
Фото: Reuters

Урушнинг 91-куни: Донбассда яна бир шаҳар босиб олинди. Киев миналардан тозаланмоқда (фото)
Краматорскда ракета ҳужуми оқибатида вайрон бўлган бино олдида ўтирган бола. Шаҳар мери Александр Гончаренконинг сўзларига кўра, 25 май куни рус қўшинлари уйқудаги аҳоли пункти ва хусусий секторни ўққа тутган.
Фото: AFP

Урушнинг 91-куни: Донбассда яна бир шаҳар босиб олинди. Киев миналардан тозаланмоқда (фото)
Покровскка қилинган ҳужумда яраланган тинч аҳоли вакили. 25 май куни шаҳарга иккита ракета ҳужуми уюштирилди. Донтеск ҳарбий бошқармаси бошлиғи Павел Кириленконинг сўзларига кўра, тўрт нафар тинч фуқаро жароҳатланган.
Фото: AP Photo

Харьков вилояти
Урушнинг 91-куни: Донбассда яна бир шаҳар босиб олинди. Киев миналардан тозаланмоқда (фото)
Харьков яқинидаги қишлоқда артиллерия ўқларидан яширинишга уринаётган аёл.
Фото: AFP

Урушнинг 91-куни: Донбассда яна бир шаҳар босиб олинди. Киев миналардан тозаланмоқда (фото)
Олховкадаги қабристон. Қишлоқ уруш бошида рус ҳарбийлари томонидан босиб олинган ва апрель ойида озод қилинган. Уруш бошланганидан бери Харьков вилоятида жами 700 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди, деди вилоят полицияси тергов бошқармаси бошлиғи Сергей Болвинов.
Фото: Reuters

Киев вилояти
Урушнинг 91-куни: Донбассда яна бир шаҳар босиб олинди. Киев миналардан тозаланмоқда (фото)
Пиротехниклар Киевдаги ботаника боғи ҳудудини кўздан кечирмоқда. Ҳозир шаҳарда жанговар ҳаракатлар олиб борилган ёки снарядлар тушган ҳудудларни миналардан тозалаш ишлари кетмоқда.
Фото: «КМДА»

Урушнинг 91-куни: Донбассда яна бир шаҳар босиб олинди. Киев миналардан тозаланмоқда (фото)
Харьковдаги жангларда ҳалок бўлган украиналик ҳарбийларнинг дафн маросими. Киев
Фото: Reuters

Урушнинг 91-куни: Донбассда яна бир шаҳар босиб олинди. Киев миналардан тозаланмоқда (фото)
Бучада уйининг деразаларини юваётган аёл. Босқиндан озод бўлгач, шаҳар нормал ҳаётга қайтмоқда.
Фото: AP Photo
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.