Дунё бўйлаб 8 млн боланинг ҳаёти тўйиб овқатланмаслик сабаб хавф остида

Дунё бўйлаб 8 млн боланинг ҳаёти тўйиб овқатланмаслик сабаб хавф остида
Фото: Reuters
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ўз ҳисоботида 5 ёшгача бўлган қарийб 8 миллион боланинг ҳаёти сурункали тўйиб овқатланмаслик сабаб хавфи остида эканини маълум қилди.

Ҳисоботга кўра, бу болаларнинг аксарияти озиқ-овқат ва тиббий воситалар тақчиллигидан қаттиқ қийналаётган 15 мамлакатда яшайди. Инқироздаги ушбу давлатлар орасида Афғонистон, Эфиопия, Гаити ва Яман бор.

Тўйиб овқатланмаслик иммунитетнинг заифлашишига олиб келади, бу эса 5 ёшгача бўлган болалар ўртасида ўлим хавфини яхши овқатланган болаларга нисбатан 11 баравар оширади. Ҳисоботда айтилишича, 2022 йил бошидан буён яна 260 минг бола тўйиб овқатланмасликдан азият чеккан.
Дунё бўйлаб 8 млн боланинг ҳаёти тўйиб овқатланмаслик сабаб хавф остида
Фото: Reuters
Украинадаги можаро ва дунёнинг айрим қисмларида давом этаётган иқлим ўзгариши сабаб қурғоқчилик туфайли озиқ-овқат нархи кескин кўтарилди. Ҳисоботда айтилишича, COVID-19 нинг давом этаётган иқтисодий таъсири ҳам болаларнинг тўйиб овқатланмаслигига олиб келмоқда.
Дунё бўйлаб 8 млн боланинг ҳаёти тўйиб овқатланмаслик сабаб хавф остида
Фото: Reuters
Дунё бўйлаб 8 млн боланинг ҳаёти тўйиб овқатланмаслик сабаб хавф остида
Фото: Reuters
ЮНИСЕФ яқинлашиб келаётган инқирозни бартараф этиш учун зудлик билан халқаро ҳамжамиятдан 1,2 миллиард долларлик ёрдам пакети зарурлигини айтди.

«Германияда G7 саммитига йиғилган дунё етакчиларида бу болалар ҳаётини сақлаб қолишга чора кўриш учун кичик имконият ойнаси мавжуд. Вақтни йўқотмаслик керак. Очлик эълон қилинишини кутиш болаларнинг ўлишини кутишдир», — деди ЮНИСЕФ ижрочи директори Кетрин Рассел.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.