Украинада урушнинг 134-куни: Харкив ва Краматорскда аҳоли орасида янги қурбонлар (фото)

Украинада урушнинг 134-куни: Харкив ва Краматорскда аҳоли орасида янги қурбонлар (фото)
Украинада урушнинг 134-куни ўтди. 7 июл куни россиялик ҳарбийлар украин шаҳарларидаги аҳоли турар жой мавзеларини яна ўққа тутди. Словянск ва Краматорскда кўплаб бинолар шикастланган, қурбонлар ва яраланганлар бор. Россияда прокуратура москвалик депутат, урушни уруш деб атаган Алексей Горинов учун етти йиллик қамоқ жазоси сўради. Украин ҳарбийлари Илон оролига давлат байроғини қайтаришди, РФ мудофаа вазирлиги эса оролга ракета зарбаси йўлланиб, бу ерга келган украин ҳарбийларининг бир қисми йўқ қилингани, қолганлар қочиб кетганини маълум қилди. Россия мудофаа вазирлиги жангларда танаффус бошлангани, «ҳарбий имкониятларни тўлдириш» жараёни кетаётганини эълон қилди.

Қуйида 7 июл куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Донбасс шимоли
Украинада урушнинг 134-куни: Харкив ва Краматорскда аҳоли орасида янги қурбонлар (фото)
Украин ҳарбийлари Донбассдаги фронт чизиғида «Ураган» ракета тизимидан ўт очмоқда
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Украинада урушнинг 134-куни: Харкив ва Краматорскда аҳоли орасида янги қурбонлар (фото)
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Краматорсклик ярадор киши вайрон бўлган квартираси полида ётибди. Унинг уйи Россия томонидан учирилган ракеталардан шикастланган. Америкадаги Урушларни тадқиқ этиш институти (ISW)га кўра, Россия армияси қўшинларни қайта тўплаш ва Словянск ёки Краматорскка ҳужум қилиш учун «оператив танаффус» олган.
Украинада урушнинг 134-куни: Харкив ва Краматорскда аҳоли орасида янги қурбонлар (фото)
Украина қуролли кучлари ҳарбийлари Россиянинг Краматорскка ракета ҳужумидан кейин ҳосил бўлган ўрани текширмоқда. Ушбу ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна олти киши яраланди. Фото: Nariman El-Mofty / AP / Scanpix / LETA
Украинада урушнинг 134-куни: Харкив ва Краматорскда аҳоли орасида янги қурбонлар (фото)
Краматорскдаги кварталларда россияликлар ҳужумидан кейинги вазият
Nariman El-Mofty / AP / Scanpix / LETA

Украинада урушнинг 134-куни: Харкив ва Краматорскда аҳоли орасида янги қурбонлар (фото)
Донецк области ҳудудидаги қишлоқда отишмалардан кейин бошланган ёнғин
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Украинада урушнинг 134-куни: Харкив ва Краматорскда аҳоли орасида янги қурбонлар (фото)
«ЛХР»да асир олинган украиналик аскар, Старобелский райони.
Станислав Красильников / ТАСС

Украинада урушнинг 134-куни: Харкив ва Краматорскда аҳоли орасида янги қурбонлар (фото)
«ЛХР»нинг Старобелский районнида номаълум украиналик аскарларнинг дафн этилиши.
Станислав Красильников / ТАСС

Украинада урушнинг 134-куни: Харкив ва Краматорскда аҳоли орасида янги қурбонлар (фото)
Асир тушган украин аскарлари «ЛХР»нинг Старобельский районида ўз сафдошларининг жасадларини дафн этишмоқда
Станислав Красильников / ТАСС

Украинада урушнинг 134-куни: Харкив ва Краматорскда аҳоли орасида янги қурбонлар (фото)
Ўт ўчирувчилар Донецк области Краматорск шаҳрига берилган зарбадан кейин автомобилдаги ёнғинни ўчирмоқда
AP Photo/Nariman El-Mofty

Илон ороли
Украинада урушнинг 134-куни: Харкив ва Краматорскда аҳоли орасида янги қурбонлар (фото)
Фото: «Зґард» бўлинмаси
Украин нашрлари 7 июл куни эрта тонгда Украина қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари мамлакат байроғини Илон оролига ўрнатгани акс этган суратларни тарқатди. Байроқда Украина мудофаа вазирлиги бош разведка бошқармаси ҳамда Одесса области ҳарбий маъмурияти раҳбарининг имзоларидан ташқари шундай битик ҳам бор: ««Рус ҳарбий корабли, ёдда тут, Змейиний ороли — бу Украина». Бунга жавобан Россия мудофаа вазирлиги Россия ҳарбий-космик кучлари «юқори аниқликдаги ракета зарбаси билан украин ҳарбийларининг байроқни Змейиний оролига етказишга уриниш барбод қилингани» ҳақида маълум қилди. Бир ҳафта олдин россияликлар гарнизони оролдан «яхши ниятда» олиб кетилганди.
Украинада урушнинг 134-куни: Харкив ва Краматорскда аҳоли орасида янги қурбонлар (фото)
Ukrainian Defence Ministry Press Office via AP
Харкив
Украинада урушнинг 134-куни: Харкив ва Краматорскда аҳоли орасида янги қурбонлар (фото)
Харкив аҳолиси вакили Россия ракета зарбасидан шикастланган кўп қаватли уйдаги ўз квартираси балконидан қарамоқда. Россия қўшини Харкивдаги тинч аҳоли вакиллари яшайдиган кварталларга ҳужум қилишда давом этмоқда, 7 июл куни уч киши ҳалок бўлиб, беш киши яраланган.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Украинада урушнинг 134-куни: Харкив ва Краматорскда аҳоли орасида янги қурбонлар (фото)
Харкивлик киши россиялик ҳарбийлар зарбаси оқибатида ҳалок бўлган рафиқаси билан видолашмоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Украинада урушнинг 134-куни: Харкив ва Краматорскда аҳоли орасида янги қурбонлар (фото)
Фельдшерлар ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлган харкивлик аёл жасадини олиб кетишмоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Украинада урушнинг 134-куни: Харкив ва Краматорскда аҳоли орасида янги қурбонлар (фото)
Харкивлик киши шаҳар ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлган аёл жасади ёнида
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Украинада урушнинг 134-куни: Харкив ва Краматорскда аҳоли орасида янги қурбонлар (фото)
Харкивдаги турар жой мавзесида Россия ҳарбийлари зарбасидан кейин снаряд парчаларини текшираётган украин полициячилари
AP Photo/Evgeniy Maloletka
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.