Урушнинг 161-куни: Херсонда Днепрни кечиб ўтаётган рус паромлари, Харьков ва Николаевга берилган зарба оқибатлари (фото)

Урушнинг 161-куни: Херсонда Днепрни кечиб ўтаётган рус паромлари, Харьков ва Николаевга берилган зарба оқибатлари (фото)
3 август куни Россияда Владимир Путин билан учрашиб қайтган Германиянинг собиқ канцлери Герхард Шредер Кремл Украина билан тинчлик музокараларига тайёр эканини айтди. Истанбулда ғалла бўйича келишувдан кейин Украина портидан йўлга чиққан илк кема инспекциядан муваффақиятли ўтди.

Россия қўшинлари Миколайивни ўққа тутишда ва украин кучлари мудофаани мустаҳкамлаган Донбассда илгарилашга уринишда давом этмоқда. РФ мудофаа вазирлиги Москва ва Киев 27 бор ҳарбий асирлар ва қурбонларнинг жасадлари алмашувини ўтказганини маълум қилди.

Рамзан Қодиров «ЛХР қаҳрамони» бўлди, ўз навбатида «ЛХР» раҳбарига ҳам орден берилди. БМТ Оленивка ўққа тутилиши фактини ўрганиш бўйича миссия тузди.

Қуйида 3 август куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратларни Meduza жамлади.

Херсон
Урушнинг 161-куни: Херсонда Днепрни кечиб ўтаётган рус паромлари, Харьков ва Николаевга берилган зарба оқибатлари (фото)
Херсон ҳудудидаги Антонов кўприги яқинида Днепр дарёсидан понтон паром орқали олиб ўтилаётган автомобиллар. Кўприк украин ҳарбийлари зарбаларидан шикастланиб, ҳаракатланиш учун ёпиб қўйилган, шу туфайли Россия армияси паромлар ҳаракатини йўлга қўйган. Тадқиқотчилар тахмин қилишича (масалан, Conflict Intelligence Team), улардан бир вақтнинг ўзида ҳарбий техникалар ҳам ташишда фойдаланилмоқда. Суратдаги, оқ рангли микроавтобус Россия ФХХга тегишли бўлиши мумкин. Фото: ТАСС
Миколайив
Урушнинг 161-куни: Херсонда Днепрни кечиб ўтаётган рус паромлари, Харьков ва Николаевга берилган зарба оқибатлари (фото)
Миколайивда россияликлар зарбаларидан вайрон бўлган бино. 3 августга ўтар кечаси шаҳар бир неча бор ўққа тутилди. Област ҳарбий маъмурияти раҳбари Виталий Кимнинг сўзларига кўра, причал, саноат корхонаси, турар жойлар, гараж кооперативи, супермаркет ва дорихона шикастланган.
Kostiantyn Liberov / AP / Scanpix / LETA

Урушнинг 161-куни: Херсонда Днепрни кечиб ўтаётган рус паромлари, Харьков ва Николаевга берилган зарба оқибатлари (фото)
Миколайивдаги вайронгарчиликлар фонида турган аёл
Kostiantyn Liberov / AP / Scanpix / LETA

Харкив области
Урушнинг 161-куни: Херсонда Днепрни кечиб ўтаётган рус паромлари, Харьков ва Николаевга берилган зарба оқибатлари (фото)
Харкив яқинидаги Чугуивдаги россияликлар зарбасига учраган ичимлик суви қуйиш фабрикасидаги ҳолат. 3 август куни шаҳарда, маҳаллий расмийлар маълумотига кўра, россияликлар зарбаси оқибатида Россия фуқароси бўлган 58 ёшли киши ҳалок бўлган.
Vyacheslav Madiyevskyy / Укринформ / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Урушнинг 161-куни: Херсонда Днепрни кечиб ўтаётган рус паромлари, Харьков ва Николаевга берилган зарба оқибатлари (фото)
56 ёшли Олексий Салтовкада ўзининг қўлбола дўкони ёнида — бу Харкивнинг энг кўп жабрланган туманидир. Россия қўшини шаҳарга урушнинг илк кунларидан ҳужум қилишни бошлаган. Май ойида Ғарбдаги ҳарбий экспертлар Украина «Харкив учун жанг»да ғолиб келганини айтишганди.
Nacho Doce / Reuters / Scanpix / LETA

Урушнинг 161-куни: Херсонда Днепрни кечиб ўтаётган рус паромлари, Харьков ва Николаевга берилган зарба оқибатлари (фото)
Харкивнинг Салтовкасида россияликлар зарбасига учраган бино харобалари орасида ётган манекен
Daniel Carde / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Урушнинг 161-куни: Херсонда Днепрни кечиб ўтаётган рус паромлари, Харьков ва Николаевга берилган зарба оқибатлари (фото)
Коммунал хизмат ходимлари Харкивда россияликларнинг 3 августга ўтар кечаси берган зарбаларидан кейин ҳосил бўлган кратерни ўрганмоқда.
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA

Урушнинг 161-куни: Херсонда Днепрни кечиб ўтаётган рус паромлари, Харьков ва Николаевга берилган зарба оқибатлари (фото)
Харкив атрофидаги позицияда Максим пулемёт тизими ёнидаги украин ҳарбийси
Vyacheslav Madiyevskyy / Reuters / Scanpix / LETA

Суми области
Урушнинг 161-куни: Херсонда Днепрни кечиб ўтаётган рус паромлари, Харьков ва Николаевга берилган зарба оқибатлари (фото)
Украин ҳарбийлари Суми областида Россия чегарасидан икки километр масофада мудофаа истеҳкоми қурмоқда.
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA

Донбасс шимоли
Урушнинг 161-куни: Херсонда Днепрни кечиб ўтаётган рус паромлари, Харьков ва Николаевга берилган зарба оқибатлари (фото)
Украина армиясининг Донбассдаги мудофаа чизиғи, Украина қуролли кучлари Бош штабига кўра, Россия армия Бахмут йўналишида ҳужум қилишга уринмоқда
David Goldman / AP / Scanpix / LETA

Урушнинг 161-куни: Херсонда Днепрни кечиб ўтаётган рус паромлари, Харьков ва Николаевга берилган зарба оқибатлари (фото)
Аёл ва эркак эвакуация поездида кетаётган набирасини кузатмоқда. Июл ойи охирида Донецк области маъмурияти мажбурий эвакуация ҳақида эълон қилди. Региондан қишда иссиқлик таъминоти йўқлиги туфайли музлаб қолмаслиги учун 200 минг кишини эвакуация қилиш режалаштирилган.
David Goldman / AP / Scanpix / LETA
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.