Қирғизистон энергетика вазирига қарши иккита жиноий иш қўзғатилди

Қирғизистон энергетика вазирига қарши иккита жиноий иш қўзғатилди
Фото: Tazabek
Қирғизистон бош прокуратураси мамлакат энергетика вазири Доскул Бекмурзаевга қарши иккита жиноий иш қўзғади. Бекмурзаев мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланяпти.

Биринчи айблов: Энергетика вазири 2021-2022 йилларда давлат бюджети ҳисобидан ходимларини БАА, Туркия, Россия ва Ўзбекистонга хизмат сафарига юборган, оқибатда давлатга моддий зарар етказилган. Гап шундаки, уларнинг мутахассислиги энергетика соҳасига дахлдор бўлмаган.

Иккинчи айблов: Бекмурзаев вақтинча «Электр станциялари» ОАЖ фойдаланувида бўлган «Иссиқ калитлар» соғломлаштириш мажмуасини таъмирлашга 15 миллион сомдан ортиқ ($180 минг) йўналтириб, зарар етказган.

Tazabek нашри изоҳ сўраб боғланганида, Бекмурзаев «осма олаётганини» айтиб, қўнғироқни ўчирган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.