Икки самолёт тўқнашувида уч киши ва бир ит ҳалок бўлди (фото)

Икки самолёт тўқнашувида уч киши ва бир ит ҳалок бўлди (фото)
Самолётларнинг ҳаводаги тўқнашуви.
Фото: Newsweek

АҚШ транспорт хавфсизлиги миллий кенгаши (NTSB) ўтган ой Калифорния штатининг Уотсонвилл муниципал аэропорти яқинида юз берган икки самолёт тўқнашуви тафсилотларини очиқлади. Бу ҳақда Newsweek хабар берди.
Икки самолёт тўқнашувида уч киши ва бир ит ҳалок бўлди (фото)
Қулаган самолётлардан бири, Калифорния.
Икки самолёт тўқнашувида уч киши ва бир ит ҳалок бўлди (фото)
Қулаган самолётлардан бири, Калифорния.
Парвозлар бўйича эксперт Макс Траскотт таъкидлашича, икки моторли Cessna самолёти тўқнашувдан қочиш учун сўнгги лаҳзаларда ўнгга бурилган, бироқ бир неча сонияга кечиккан. Иккинчи самолёт (у ҳам Cessna) эса жуда тез келаётганди.

Тўқнашув оқибатида уч киши ва бир ит ҳалок бўлган. Бир самолётда учувчи Карл Круппа ва ягона йўловчи ўз ити билан, иккинчи самолётда эса бир учувчи бўлган.

«Қора қути»даги ёзувлар тўқнашувдан олдин учувчилар ўзаро гаплашганини кўрсатди. Уларнинг бири иккинчисини жуда тез келаётгани ҳақида огоҳлантирган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.