Россияда сафарбарликка қарши намойишлар давом этмоқда (фото)

Россияда сафарбарликка қарши намойишлар давом этмоқда (фото)
Россияда сафарбарлик эълон қилинишидан кейинги илк дам олиш кунида кўплаб шаҳарларда урушга қарши намойишларнинг янги тўлқини бўлиб ўтди. Ҳуқуқ ҳимоячилари хабарига кўра, 32 шаҳарда қарийб 800 киши қўлга олинган - бу сафарбарлик эълон қилинган куни ўтказилган намойишларда қўлга олинганлар сонидан камроқ.
«ОВД-Инфо» лойиҳасининг сўнгги маълумотларига кўра, мамлакат бўйлаб қўлга олинганлар сони 796 нафарни ташкил этмоқда.

Москвада шанба куни одамлар Чистопрудний бульварида йиғилган. Россия нашрлари мухбирлари қайд этишича, бу ерга уч кун олдингидан камроқ одам келган. Шунингдек Покровка, Покровский бульвари ва «Зарядье» паркида ҳам одамлар қўлга олинган.
Россияда сафарбарликка қарши намойишлар давом этмоқда (фото)
Намойишчидан тортиб олинган плакатни кўтариб турган полициячи. Фото: Getty Images
Чистопрудний бульварида ногиронлар аравачасидаги аёл «Мен каби бўлишни истайсизми?» ёзувли плакат кўтариб келган. ОАВ хабарига кўра, уни қўлга олишмаган.

Телеграм-каналларда полициячилар қўлга олинганларни ерда судраб, дубинкалар билан калтаклаётгани, уч-тўрт кишилашиб бир кишини олиб кетаётгани акс этган видеолар тарқалди. Қўлга олиш жойига олдиндан кўп сонли полициячилар келтирилган.

«Зарядье» паркида ОМОН беш-ўн киши бўлиб турган ёшларни қўлга олишган. Қўлга олинганлар ИИБ биноларига олиб кетилган.

Қўлга олинганларнинг хабар қилишларича, уларнинг паспорт ва телефонлари олиб қўйилган. Соат кечқурунги етти атрофида «Весна» ҳаракати каналида акция якунлангани ҳақида хабар пайдо бўлган.

«ОВД-Инфо» Москвада камида 374 киши қўлга олинганини хабар қилди. 21 сентябр куни Москвада 394 киши қўлга олинганди.

Петербургда фаолларнинг алоҳида гуруҳлари плакатлар кўтарган ҳолда кўчалар бўйлаб ҳаракатланишган. Россия нашрлари хабарларига кўра, бу шаҳарда полиция қатъийроқ ҳаракат қилган.

Дастлабки қўлга олиш ҳолатлари Садовая кўчасида бўлиб ўтган. Мухбирларнинг хабар қилишича, ОМОН барчани бир бошдан қўлга олган.

«Коммерсант» газетаси маълумотига кўра, қўлга олиш вақтида Петербург омончилари электрошокер қўллаган. Ҳар бир намойишчига камида тўрт нафардан полициячи ташланган.

Петербургдаги намойишлар фонида фаолларнинг уйларида тинтув ўтказилган. Норозилик акциялари ва қўлга олишлар Москва ва Петербургдан бошқа жойларда ҳам бўлиб ўтган.

Новосибирск (70 киши қўлга олинган), Ижевск (21 киши), Иркутск (20 киши), Томск (18 киши), Пермь (16 киши) ва бошқа йирик шаҳарларда ҳам намойишлар ўтказилди.

«Тайга.инфо» хабарига кўра, Томскда намойишчилар шаҳар марказидаги Ленин майдонида йиғилган.

Иркутск ва Самарада қўлга олинганларга полиция участкаларида чақирув қоғози тарқатилган. 21 сентябр куни Москвадаги намойишлар вақтида ҳам шундай ҳолатлар кузатилганди.

Шу кунларда Москва прокуратураси келишилмаган норозилик акцияларига чиқишдан тийилишга чақириб, иштирокчиларга нафақат маъмурий, балки жиноий иш очилиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.

Новосибирск
Россияда сафарбарликка қарши намойишлар давом этмоқда (фото)
Норозилик акцияси бошланиши. Фото: Кирилл Кухмарь / ТАСС
Россияда сафарбарликка қарши намойишлар давом этмоқда (фото)
Кирилл Кухмарь / ТАСС
Россияда сафарбарликка қарши намойишлар давом этмоқда (фото)
Акцияда қўлга олинганлар. Фото: Кирилл Кухмарь / ТАСС
Пермь
Россияда сафарбарликка қарши намойишлар давом этмоқда (фото)
Қўлга олинганлар чиқарилган автозакда олинган сурат. Фото: Пермь 36,6
Томск
Россияда сафарбарликка қарши намойишлар давом этмоқда (фото)
Полициячилар акцияга чиққан қизларни ўраб олишган. Фото: «7×7»
Екатеринбург
Россияда сафарбарликка қарши намойишлар давом этмоқда (фото)
Санкт-Петербург
Россияда сафарбарликка қарши намойишлар давом этмоқда (фото)
ОМОН шаҳар марказидаги йўлни тўсиб қўйган.
Александр Демьянчук / ТАСС

Россияда сафарбарликка қарши намойишлар давом этмоқда (фото)
Қўлга олиш жараёни. Фото: Александр Демьянчук / ТАСС
Россияда сафарбарликка қарши намойишлар давом этмоқда (фото)
Анатолий Мальцев / EPA / Scanpix / LETA
Россияда сафарбарликка қарши намойишлар давом этмоқда (фото)
Акцияда қўлга олинганлар гуруҳи. Фото: Александр Демьянчук / ТАСС
Москва
Россияда сафарбарликка қарши намойишлар давом этмоқда (фото)
ОМОН шаҳар марказида. Фото: Михаил Терешченко / ТАСС
Россияда сафарбарликка қарши намойишлар давом этмоқда (фото)
Фото: Getty Images
Россияда сафарбарликка қарши намойишлар давом этмоқда (фото)
ОМОН акцияда қўлга олинганларни тинтимоқда. Фото: Михаил Терешченко / ТАСС
Россияда сафарбарликка қарши намойишлар давом этмоқда (фото)
Полициячилар намойишга чиққан қизни қўлга олмоқда. Фото: AP / Scanpix / LETA
Россияда сафарбарликка қарши намойишлар давом этмоқда (фото)
Михаил Терешченко / ТАСС
Россияда сафарбарликка қарши намойишлар давом этмоқда (фото)
Полициячилар акция иштирокчиларини қувмоқда
Сергей Фадеичев / ТАСС

Россияда сафарбарликка қарши намойишлар давом этмоқда (фото)
Полициячилар ва Васильевский қиялигида қўлга олинганлар. Фото: Сергей Фадеичев / ТАСС
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.