Урушнинг 218-куни: Озод этилган Купянскдан илк кадрлар, лагерда машғулот ўтаётган россияликлар (фото)

Ҳафта давомида Украина қуролли кучлари стратегик муҳим аҳаимиятга эга бўлган шаҳар типидаги Купянск-Узловой посёлкасини ва Оскол дарёси бўйидаги аҳоли яшаш манзилларини Россиядан қайтариб олди. Бу дарё устидан ўтган кўприк (у орқали ҳарбий техникалар ўтиши ҳам мумкин эди) ҳозирда буткул вайрон этилган. Купянск тумани марказини украин ҳарбийлари аввалроқ озод этганди, аммо Харкив областининг кичик қисми ҳамон россияликлар истилоси остида қолмоқда.

29 сентябр куни Россия қуролли кучлари Краматорскка ракета зарбалари йўллади: Украина ҳукуматига кўра, камида 11 киши яраланган. Россияда сафарбарлик давом этмоқда — чақирув қоғози олган россияликларнинг бир қисми турли регионларда ўқув машғулотлари ўтамоқда. Аммо сафарбар қилинган россияликларнинг бир қисми аллақачон фронтга олиб келингани ҳақида ҳам хабарлар бор.

Қуйида 29 сентябр, урушнинг 218-кунида Украина ва Россиянинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Купянск украин ҳарбийлари томонидан озод этилганидан кейин
Урушнинг 218-куни: Озод этилган Купянскдан илк кадрлар, лагерда машғулот ўтаётган россияликлар (фото)
Оскол кўлидан ярим вайрона кўприк орқали ўтиб келган йигит сигнал ушлаш учун смартфонини юқори кўтармоқда. У дўстлари билан яқинда озод этилган Купянск шаҳридан эвакуация бўлган.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Урушнинг 218-куни: Озод этилган Купянскдан илк кадрлар, лагерда машғулот ўтаётган россияликлар (фото)
Купянскдаги Оскол дарёси яқинида одамлар украин ҳарбийлари танки олдидан йўлни кесиб ўтмоқда.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Урушнинг 218-куни: Озод этилган Купянскдан илк кадрлар, лагерда машғулот ўтаётган россияликлар (фото)
Купянск атрофида Оскол дарёси бўйида украин ҳарбийлари томонидан яксон этилган россияликларнинг жанговар пиёдалар машинаси
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Урушнинг 218-куни: Озод этилган Купянскдан илк кадрлар, лагерда машғулот ўтаётган россияликлар (фото)
Капотида Z ёзуви (Россия қуролли кучлари рамзи) акс этган автомобил ва унинг ёнида ётган одам жасади.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Урушнинг 218-куни: Озод этилган Купянскдан илк кадрлар, лагерда машғулот ўтаётган россияликлар (фото)
Озод этилган Купянскдан эвакуация бўлаётган украинлардан бири рус аскари жасади ёнидан ўтмоқда.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Урушнинг 218-куни: Озод этилган Купянскдан илк кадрлар, лагерда машғулот ўтаётган россияликлар (фото)
Украина ҳарбийлари Оскол кўлидан ўтувчи стратегик муҳим кўприк портлагандан кейин. Версиялардан бирига кўра, кўприк Украина қуролли кучлари томонидан, бошқасига кўра Россия томонидан портлатилган.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Урушнинг 218-куни: Озод этилган Купянскдан илк кадрлар, лагерда машғулот ўтаётган россияликлар (фото)
Озод этилган Купянскдан Оскол кўли устидаги ярим вайрона кўприк орқали эвакуация қилинган уч опа-сингил ширинликлар билан
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Харкив
Урушнинг 218-куни: Озод этилган Купянскдан илк кадрлар, лагерда машғулот ўтаётган россияликлар (фото)
Эрта тонгда туманли ҳавода итларини сайр қилдираётган харкивлик киши.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Урушнинг 218-куни: Озод этилган Купянскдан илк кадрлар, лагерда машғулот ўтаётган россияликлар (фото)
Харкив областининг Шевченко қишлоғида Илон Маскнинг Starlink сунъий йўлдош интернет терминали ёнида тўпланган одамлар. Уруш бошланганидан кейин ушбу тизимлар Украина ҳукумати билан келишилган ҳолда мамлакатга фаол равишда олиб келинмоқда.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Ленинград областида сафарбар қилинганлар учун ўқув лагери
Урушнинг 218-куни: Озод этилган Купянскдан илк кадрлар, лагерда машғулот ўтаётган россияликлар (фото)
21 сентябрдан кейин сафарбар қилинган россияликлар Лужск артиллерия полигонидаги ўқув лагерида. Фото: Пётр Ковалев / ТАСС

Краматорск ўққа тутилиши
Урушнинг 218-куни: Озод этилган Купянскдан илк кадрлар, лагерда машғулот ўтаётган россияликлар (фото)
Украина назоратидаги Краматорск шаҳрида яшовчилар ҳовлида овқат пиширмоқда. Шаҳар Донбассда юриш қилаётган россиялик ҳарбийларнинг асосий нишонларидан бири бўлиб, мунтазам равишда ўққа тутилмоқда.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Урушнинг 218-куни: Озод этилган Купянскдан илк кадрлар, лагерда машғулот ўтаётган россияликлар (фото)
Украиналик полициячи Краматорскда россияликлар ҳужумидан шикастланган машина ёнидан ўтмоқда. Шаҳар ҳозирда Украина қуролли кучлари назоратида қолмоқда.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA

Урушнинг 218-куни: Озод этилган Купянскдан илк кадрлар, лагерда машғулот ўтаётган россияликлар (фото)
Украина назоратидаги Краматорскда яшовчи киши вайрон бўлган квартирасини тозаламоқда
Juan Barreto / AFP / Scanpix / LETA

Урушнинг 218-куни: Озод этилган Купянскдан илк кадрлар, лагерда машғулот ўтаётган россияликлар (фото)
Краматорскда россияликлар снаряди келиб тушишидан ҳосил бўлган ўра ёнида турган маҳаллий аҳоли вакиллари.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA

Урушнинг 218-куни: Озод этилган Купянскдан илк кадрлар, лагерда машғулот ўтаётган россияликлар (фото)
Украиналик полициячи Краматорскка ҳужумда қандай ўқ-дори қўлланганини қайд этиш учун россияликлар снаряди келиб тушган жойни ўрганмоқда.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA

Урушнинг 218-куни: Озод этилган Купянскдан илк кадрлар, лагерда машғулот ўтаётган россияликлар (фото)
Краматорскда вайрон бўлган бино яқинидан ўтаётган аёл.
Juan Barreto / AFP / Scanpix / LETA
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.