Тонировка учун янги тўлов миқдори таклиф этилди

Тонировка учун янги тўлов миқдори таклиф этилди

Ҳар йили 1 майдан 31 августгача амал қиладиган тонировка рухсатномаси бўйича жисмоний ва юридик шахслар учун янги тўлов миқдорини белгилаш таклиф этилмоқда.

Таклифга кўра, мазкур давр учун ойна тусини қорайтириш рухсатномаси нархи базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари — 412 минг сўм этиб белгиланиши мумкин.

Маълум қилинишича, ушбу тартиб автомобил эгалари учун ёзги иссиқ кунларда янада қулайлик яратиш мақсадида кўриб чиқилмоқда. Ҳозирча таклиф юзасидан якуний қарор қабул қилингани ҳақида расмий маълумот берилмаган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.