Бу рекорд. Apple'нинг йиллик молиявий натижалари — у қарийб 400 млрд доллар ишлаган

Фото: iphones.ru
Apple компанияси 2022 йилнинг учинчи чораги учун ҳисоботни эълон қилди. Бу АҚШда тўртинчи молиявий чоракка тўғри келади. Компания шунингдек молиявий йил (2021 йилнинг 1 октябридан 2022 йил 30 сентябригача) натижаларни ҳам сарҳисоб қилди.
Компаниянинг чорак ичидаги тушуми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 фоизга ўсган ва 90,1 млрд долларлик рекорд кўрсаткичга етган. Соф фойда 20,7 млрд ёки ҳар бир акцияга 1,29 доллардан тушган.
Компания ишлаб чиқараётган маҳсулотлар бўйича кўрсаткичлар қуйидагича:
«Сентябр чорагидаги бизнинг рекорд кўрсаткичларимиз мураккаб ва беқарор макроиқтисодий фонга қарамасдан, самарали ишлай олишимиздан далолат беради», — деган Apple молия директори Лука Маэстри.
Молия йили ичида Apple 394,3 млрд доллар ишлаб топган ва бу ўтган йилгидан 8 фоизга кўпроқ. Соф фойда ҳам рекорд ўрнатган ва 99,8 млрд долларга етган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Apple компанияси 2022 йилнинг учинчи чораги учун ҳисоботни эълон қилди. Бу АҚШда тўртинчи молиявий чоракка тўғри келади. Компания шунингдек молиявий йил (2021 йилнинг 1 октябридан 2022 йил 30 сентябригача) натижаларни ҳам сарҳисоб қилди.
Компаниянинг чорак ичидаги тушуми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 фоизга ўсган ва 90,1 млрд долларлик рекорд кўрсаткичга етган. Соф фойда 20,7 млрд ёки ҳар бир акцияга 1,29 доллардан тушган.
Компания ишлаб чиқараётган маҳсулотлар бўйича кўрсаткичлар қуйидагича:
- iPhone: 42,63 млрд доллар;
- Mac: 11,51 млрд доллар;
- iPad: 7,17 млрд доллар;
- Олиб юриладиган қурилмалар, уй учун гаджетлар ва аксессуарлар: 9,65 млрд доллар;
- Сервислар: 19,19 млрд доллар.
«Сентябр чорагидаги бизнинг рекорд кўрсаткичларимиз мураккаб ва беқарор макроиқтисодий фонга қарамасдан, самарали ишлай олишимиздан далолат беради», — деган Apple молия директори Лука Маэстри.
Молия йили ичида Apple 394,3 млрд доллар ишлаб топган ва бу ўтган йилгидан 8 фоизга кўпроқ. Соф фойда ҳам рекорд ўрнатган ва 99,8 млрд долларга етган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













