Афғонистонда йўловчи автобуси дарёга қулаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди (фото)

Афғонистонда йўловчи автобуси дарёга қулаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди (фото)
Фото: Tasnim news
Афғонистоннинг Бағлон вилояти Хонжон туманида 19 ноябрь куни, тунда йўловчи автобуси дарёга қулаб тушди. Бу ҳақда Tasnim news хабар берди.

Кобулдан Жузжонга кетаётган 580 русумли йўловчи автобуси Хонжон туманида йўлдан чиқиб кетиб, дарёга қулаган. Ҳодиса оқибатида 9 киши, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлган. Жароҳатланганлар эса 40 кишини, бир бола, икки аёл ҳамда 38 нафар эркак, ташкил қилмоқда.
Афғонистонда йўловчи автобуси дарёга қулаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди (фото)
Фото: Tasnim news
«Толибон»нинг Бағлон полиция бошқармаси матбуот котиби Шер Аҳмад Бурҳони ҳодисага ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги ва техник носозлик сабаб бўлганини қайд этган. Ярадорлар касалхонага олиб кетилган.
Афғонистонда йўловчи автобуси дарёга қулаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди (фото)
Фото: Tasnim news
Афғонистонда йўловчи автобуси дарёга қулаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди (фото)
Фото: Tasnim news
17 ноябрь куни Покистонда йўловчи автобуси чуқурликка тушиб кетиши оқибатида 20 киши ҳалок бўлганди. Қурбонларнинг 11 нафари ёш болалар бўлган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.