Британия разведкаси Бахмутнинг босиб олинишини Россия учун аҳамияти ҳақида

Британия разведкаси Бахмутнинг босиб олинишини Россия учун аҳамияти ҳақида
Россия сўнгги кунларда Бахмутга ҳужумда чекланган муваффақиятга эришди. Рус қўшинлари шаҳар жанубида Бахмутка дарёси атрофидаги ботқоқ худудларга мустаҳкамланиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Буюк Британия ҳарбий разведкаси Бахмутнинг босиб олиниши чекланган оператив муваффақият бўлишини айтмоқда. Шу билан бирга бу ишғол келажакда Украинанинг йирик шаҳарларига таҳдидга сабаб бўлади: гап Краматорск ва Славянск ҳақида кетмоқда.

Бахмутга бир неча ойдан буён давом этаётган ҳужум эришилиши мумкин бўлган муваффақиятга нисбатан қимматга тушди. Британия разведкаси шаҳарнинг эгалланиши кўпроқ рамзий аҳамият касб этишини таъкидламоқда.

Сўнгги ҳафталарда Украинанинг Бахмут шаҳри учун жанглари авж олди. Россия шаҳарнинг деярли ўраб олинганини айтмоқда. Айрим маълумотларга кўра, Россия томонидан асосан \"Вагнер\" хусусий ҳарбий компанияси жангчилари ҳаракат қиляпти.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.