Бучада Қозоғистоннинг «бузилмас ўтов»и ўрнатилди. Расмийлар бунинг ҳукуматга алоқаси йўқлигини айтишди

Бучада Қозоғистоннинг «бузилмас ўтов»и ўрнатилди. Расмийлар бунинг ҳукуматга алоқаси йўқлигини айтишди
Фото: Telegram
Украинанинг Буча шаҳрида «бузилмас ўтов» ўрнатилишига Қозоғистон ҳукуматининг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Айбек Смадияровнинг сўзларига кўра, ўтов қурилиши қозоғистонлик ҳомийлар томонидан молиялаштирилган.
Бучада Қозоғистоннинг «бузилмас ўтов»и ўрнатилди. Расмийлар бунинг ҳукуматга алоқаси йўқлигини айтишди
«Элчихона иштирок этмаган, бу фақат Қозоғистон хусусий компанияларининг ташаббуси», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирди «РИА Новости». Россия давлат ОАВлари ўтов ўрнатилишини «Россияга қарши акция» сифатида тавсифлаётганди.

Смадияров давлат бу хусусий ташаббусни «на изоҳлай, на тақиқлай» олишини қўшимча қилди.Бучада Қозоғистоннинг «бузилмас ўтов»и ўрнатилди. Расмийлар бунинг ҳукуматга алоқаси йўқлигини айтишди
Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Москва Остонадан республиканинг Бучада ўтов ўрнатишга алоқаси йўқлиги ҳақида кафолат олганини маълум қилганди.
Бучада Қозоғистоннинг «бузилмас ўтов»и ўрнатилди. Расмийлар бунинг ҳукуматга алоқаси йўқлигини айтишди
«Бизни айрим оммавий ахборот воситаларида тарқалган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги ва республика расмийларининг бунга алоқаси йўқлигига ишонтиришди. Россияда яқин ҳамкорларга ишонмаслик учун асос йўқ», — деди Захарова. Шу билан бирга, у «муҳокамаларга чек қўйиш» учун Қозоғистон ТИВ ушбу мавзу бўйича расмий изоҳ бериши мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлади.
Бучада Қозоғистоннинг «бузилмас ўтов»и ўрнатилди. Расмийлар бунинг ҳукуматга алоқаси йўқлигини айтишди
Бучада «бузилмас ўтов» ўрнатилгани ҳақида 6 январь куни маълум бўлди. Бучанск шаҳар кенгаши вакилларининг таъкидлашича, ўтов Қозоғистон элчихонаси ва Олий Рада депутати Сергей Нагорняк кўмагида очилган.
Бучада Қозоғистоннинг «бузилмас ўтов»и ўрнатилди. Расмийлар бунинг ҳукуматга алоқаси йўқлигини айтишди
Россиянинг Украинадаги муҳим инфратузилмаларга оммавий ракета зарбалари фонида бутун Украина бўйлаб «бузилмас пунктлар» — узоқ вақтга электр узилган пайтида аҳоли келиши мумкин бўлган иссиқ ва ёруғ жойлар очила бошлаганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.