Калифорниялик блогер итига икки қаватли уй қуриб бериш учун 20 минг доллар сарфлади (фото)

Калифорниялик блогер итига икки қаватли уй қуриб бериш учун 20 минг доллар сарфлади (фото)
\"\"
Фото: Lifehacker 

Калифорниялик блогер Брент Ривера Чарли лақабли итига икки қаватли уй қуриб берди. Уй ҳайвонининг туғилган куни учун тайёрланган совғага 20 минг доллар сарфланган.

25 ёшли йигитнинг сўзларига кўра, у ҳамма ишни дўсти билан қилган. Улар керакли материалларни уйига энг яқин қурилиш гипермаркетидан сотиб олган. Блогер уйни қуриш жараёнини ўзининг YouTube каналида трансляция қилган.

\"\"
Фото: Lifehacker 

Уйда меҳмонхона ва инсон бўйи баландлигида шифтли ётоқхона мавжуд. Хоналарга ҳақиқий жиҳозлар ўрнатилган, уйнинг ичида ухлаш учун каравот, диван, юмшоқ кресло, ёстиқлар, кичкина кофе столи, уйғотувчи соат бор.

\"\"
Фото: Lifehacker 

Блогер ҳаттоки севимли уй ҳайвонининг хонасини кичкина музлаткич ва телевизор билан жиҳозлаган. Телевизорда фақат олмахонлар ҳақидаги видеолар намойиш этилади.

\"\"
Фото: Lifehacker 

Ривера аввалги итининг ўлимидан сал олдин Чарлини асраб олган. Деярли бир йил давомида Чарли блогернинг энг яхши дўстига айланди, шунинг учун у итининг биринчи туғилган кунига ўзгача нимадир совға қилишни хоҳлаган.  

\"\"
Фото: Lifehacker 
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.