Америкалик эркак ўз никоҳ маросимида вафот этди

Америкалик эркак ўз никоҳ маросимида вафот этди
\"\"
Фото: Google Images

АҚШнинг Айова штатида 48 ёшли Тораз Дэвис ўз никоҳ маросимида вафот этди. Ўлим сабаби сифатида тромб ёрилиб кетиши айтилмоқда.

Воқеа 19 июнь куни кўплаб меҳмонлар кўз ўнгида содир бўлган. Руҳоний келин-куёвни эр ва хотин деб эълон қилгандан сўнг, Дэвис ҳушдан кетган. Шифокорлар унинг юраги тромб ёрилиб кетиши натижасида тўхтаганини аниқлашди.

Турмушга чиқишга улгурмай бева бўлиб қолган келиннинг қариндошлари турмуш ўртоғининг дафн маросими учун пул йиғишни бошлади. Улар хайрия орқали керакли маблағ йиғишни мақсад қилишган, деб ёзди New York Post.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.