Нью-Йоркда икки автобус тўқнашиб, 80 дан ортиқ одам жабрланди (видео)

Нью-Йоркда икки автобус тўқнашиб, 80 дан ортиқ одам жабрланди (видео)
\"\"
Фото: Видеодан кадр

Нью-Йоркда икки автобуснинг тўқнашуви оқибатида 80 дан ортиқ киши жабрланди, деб хабар бермоқда ABC News шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармасига таяниб.

Икки қаватли туристик автобус ва шаҳар автобуси Манхеттен чорраҳасида тўқнашиб кетган. 18 киши касалхонага ётқизилган. Ўт ўчириш бўлими бошлиғи ўринбосари Пол Хоппернинг сўзларига кўра, қурбонларнинг ҳеч бири ҳаётни хавф остига қўювчи жароҳат олмаган.

ЙТҲ айбдори, дастлабки маълумотларга кўра, туристик автобуснинг ҳайдовчиси бўлган – у қизил чироқда ўтиб кетган, дейди New-york  City Transit  компанияси президенти Ричард Дейви. CBS News маҳаллий расмийларга таяниб хабар беришича, йўловчиларнинг аксарияти жароҳатланган, баъзилари бош ва бўйнидан лат еган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.