Венгриянинг Украина бўйича шов-шувли баёноти: “Россияга хавфсизлик кафолати беринг”

Венгриянинг Украина бўйича шов-шувли баёноти: “Россияга хавфсизлик кафолати беринг”
\"\"
Фото: ОРИGO

Венгрия яна бир бор Украинани НАТОга қабул қилмаслик борасида шов-шувли баёнот берди. Бу ҳақда Hirado хабар берди.

Тегишли баёнот Венгрия бош вазири канселярияси раҳбари Гергелий Гуляш томонидан эълон қилинган.

“Украинани қўллаб-қувватлаётган Ғарб дунёси Россияга хавфсизлик кафолатларини бериши керак, бироқ украиналиклар ҳеч қандай ҳолатда НАТО аъзолигига қабул қилинмаслиги керак”, — деди у.

Венгрия расмийсига кўра, тинчликпарвар кучларнинг киритилиши ва бошқа шунга ўхшаш қарорлар узоқ муддатда Украинада тинчликни таъминлай олади. У Украина энди Россия томонидан босиб олинган ҳудудларни қайтариб олмаслигини айтди.

Бундан ташқари, Гуляш Украина ва Россия ўртасида самарали музокаралар фақат АҚШ иштирокида бўлиши мумкинлигини билдирди. У Россия Марказий Европага таҳдид солмаслиги, чунки Россия сўнгги бир ярим йил ичида Украинада “тез ва ажойиб натижаларга эриша олмагани”ни қайд этди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.