Россия Ту-160 бомбардимончиларини 6500 км масофага учадиган ракеталар билан таъминлади

Россия Ту-160 бомбардимончиларини 6500 км масофага учадиган ракеталар билан таъминлади
Фото: Россия Мудофаа вазирлиги

Россиянинг товушдан тез учувчи Ту-160 стратегик бомбардимончи самолётлари янги Х-БД қанотли ракеталари билан жиҳозланди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг Приморск ўлкасидаги Кневичи аэродромига ташрифидан кейинги видеолавҳасида айтилади.

«У 6500 километрдан ортиқ масофага учадиган Х-БД ракетаси билан жиҳозланган», деди Россия Аэрокосмик кучлари узоқ масофали авиация қўмондони генерал-лейтенант Сергей Кобилаш. Унинг сўзларига кўра, самолётнинг юк кўтариш қуввати 100 тоннани ташкил қилади. Мудофаа вазири Сергей Шойгу тушунтирганидек, Ту-160 самолёти ҳар бири олтита ракетадан иборат иккита кассета билан жиҳозланган.

Владивосток шаҳрига ташрифи чоғида Ким Чен Инга «Кинжал» ва «Калибр» ракета тизимлари, шунингдек, «Маршал Шапошников» фрегати ҳам кўрсатилди.

Х-БД қанотли ракетаси ишлаб чиқилиши ҳақидаги биринчи хабарлар 2017 йилда пайдо бўлган. Ракеталарнинг Россия армиясига қабул қилингани ҳақида расман эълон қилинмаган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.