Бруней шаҳзодасининг 10 кун давом этган дабдабали тўйи қандай ўтди?

Бруней шаҳзодасининг 10 кун давом этган дабдабали тўйи қандай ўтди?

Фото: Afp Via getty

16 январь куни Бруней шаҳзодаси ва унинг турмуш ўртоғи Аниша Роснанинг 10 кун давом этган ҳашаматли тўйи якунланди.

14 январь куни Истана Нурул Имон саройида никоҳ маросими бўлди. Куёв офицерлар кийимида, келин эса узун енгли тўй либосида кўриниш берди. Сочларини ёпадиган бош кийим устидан Аниша шаҳзода Матиннинг синглиси малика Азема таққан олмос кўзли тиарани тақди.

Бруней шаҳзодасининг 10 кун давом этган дабдабали тўйи қандай ўтди?

Фото: Afp Via getty

Бруней шаҳзодасининг 10 кун давом этган дабдабали тўйи қандай ўтди?

Фото: Afp Via getty

Тўйга таклиф қилинган 5000 нафар меҳмон орасида Саудия Арабистони ва Иордания қироллик оиласи аъзолари, шунингдек, Индонезия президенти Жоко Видодо ва Филиппин етакчиси кичик Фердинанд Маркос ҳам бор эди. Маросим маҳаллий телевидение орқали намойиш этилди. Маросимдан сўнг, жуфтлик эр-хотин сифатида биринчи марта омма олдида кўриниш берди. Улар пойтахт Бандар Сери Бегаваннинг минглаб аҳолисига усти очиқ Rolls Royce’да салом йўллади.

Бруней шаҳзодасининг 10 кун давом этган дабдабали тўйи қандай ўтди?

Фото: Afp Via getty

Бруней шаҳзодасининг 10 кун давом этган дабдабали тўйи қандай ўтди?

Фото: Afp Via getty

Маълумот учун, шу кунгача Бруней султонининг тўртинчи ўғли Осиёдаги энг таниқли бўйдоқ эди. Матиннинг тахтга ўтириши даргумон бўлса-да, у қироллик оиласининг замонавий юзи сифатида норасмий ролни ўз зиммасига олган.

Бруней шаҳзодасининг 10 кун давом этган дабдабали тўйи қандай ўтди?

Фото: Afp Via getty

Шаҳзоданинг рафиқаси Аниша Росна султоннинг махсус маслаҳатчиларидан бирининг набираси ҳисобланади. Илгари уларнинг танишиш тафсилотлари ошкор этилмаган эди, лекин Абдул Матин томонидан тармоқларга жойланган фотосурати барчасига ойдинлик киритди. Жуфтлик бир-бирини болаликдан билган.

Бруней шаҳзодасининг 10 кун давом этган дабдабали тўйи қандай ўтди?

Фото: Instagram

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.