Ҳиндистонда йил тўйига тайёргарлик: тадбирга дунёнинг энг бадавлат ва машҳур инсонлари келади (фото)

Ҳиндистонда йил тўйига тайёргарлик: тадбирга дунёнинг энг бадавлат ва машҳур инсонлари келади (фото)
Ҳиндистонда йилнинг энг дабдабали тўй маросимига тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Осиёдаги энг бадавлат одамнинг ўғли Анант Амбани ва миллиардерларнинг қизи Радика Мерчантнинг тўйи 12—14 июль кунлари куёвнинг уйида, Мумбайда жойлашган 27 қаватли саройида ҳамда ўз ичига 16 000 дан ортиқ одамни сиғдира оладиган Жио World Family Convention Center’да бўлиб ўтади.
Ҳиндистонда йил тўйига тайёргарлик: тадбирга дунёнинг энг бадавлат ва машҳур инсонлари келади (фото)
Фото: Hindustan Times
Ҳиндистонда йил тўйига тайёргарлик: тадбирга дунёнинг энг бадавлат ва машҳур инсонлари келади (фото)
Jio World conference center, Мумбай
Фото: “Аrchello.com”

CNN маълумотларига кўра, бундай мегалойиҳа одатда 9 ойдан 12 ойгача тайёргарлик ишларини талаб қилади ва мазкур тўйга 40-45 га яқин йирик агентликлар ва ҳамкорлар жалб қилинган. Алоҳида жамоалар чипталарни брон қилиш, кўнгилочар тадбирлар сценарийси, логистика, хавфсизлик ва бошқа вазифалар билан шуғулланади.
Ҳиндистонда йил тўйига тайёргарлик: тадбирга дунёнинг энг бадавлат ва машҳур инсонлари келади (фото)
Фото: Reuters
5 июль жума куни миллиардерлар Анант Амбани ва Радика Мерчантнинг тўйдан бир ҳафта олдинги Сангит номли миллий маросими бўлиб ўтди. Шоу ва катта концертга айланиб кетган маросимда дунёга машҳур санъаткорлар, жумладан, Жастин Бибер, Адел, Лана Дел Рей кабилар ҳам бор эди. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, Бибер бир неча соатлик шахсий концерти учун 10 миллион доллар ҳақ олган.
Ҳиндистонда йил тўйига тайёргарлик: тадбирга дунёнинг энг бадавлат ва машҳур инсонлари келади (фото)
Фото: Instagram
Ҳиндистонда йил тўйига тайёргарлик: тадбирга дунёнинг энг бадавлат ва машҳур инсонлари келади (фото)
Фото: Sky News
Сангит — Ҳиндистонда тўй олдидан рақсга тушиш, қўшиқ куйлаш ва қариндошлар билан совғалар улашишдан иборат анъанавий маросим бўлиб, тадбир Мумбайдаги Нита Мукеш Амбани маданият марказида бўлиб ўтди. Тармоқларда Амбанилар оиласи биргаликда рақс тушган видеоси вирусдек тарқалиб кетди:

Сангит маросими бошланишидан аввал эрталаб журналистлар билан суҳбатлашишдан бош тортган Жастин Бибер камераларга тушиб қолган эди.
Ҳиндистонда йил тўйига тайёргарлик: тадбирга дунёнинг энг бадавлат ва машҳур инсонлари келади (фото)
Фото: People
Аввалги тадбирларда бўлганидек, эр-хотин байрам кунидан ҳеч қандай фотосуратлар ва видеоларни тармоқларга жойлаштирмади, бироқ унга ташриф буюрган меҳмонлар интернетга бир нечта видеоларни жойлади ва улар қисқа муддатда тарқалиб кетди.

Ҳиндистонда йил тўйига тайёргарлик: тадбирга дунёнинг энг бадавлат ва машҳур инсонлари келади (фото)
Фото: Instagram
Сўнг Анант ва Радика оиласи ва дўстлари билан Ўрта Ер денгизи круизига кетди. Улар Кети Перри, Pitbull ва Backstreet Boys каби таниқли хонандалар иштирокидаги комсертларни ўз ичига олган Европа бўйлаб 5 кунлик саёҳатни бошлади.
Ҳиндистонда йил тўйига тайёргарлик: тадбирга дунёнинг энг бадавлат ва машҳур инсонлари келади (фото)
Фото: People
Миллиардерларнинг йил тўйига тайёргарлиги жорий йил март ойидан бошланди. Баҳорда ўтказилган уч кунлик тадбирда Рианна (7 миллион АҚШ доллари эвазига), Марк Цукерберг, Билл Гейтс, Канада собиқ бош вазири Стефан Харпер, Австралия собиқ бош вазири Кевин Рудд, Дисней бош директори Боб Игер, Иванка Трамп ва бошқа кўплаб таниқли инсонлар меҳмон бўлди. Экспертлар ҳисоб-китобига кўра, бундай тадбирга тахминан 130 миллион доллар сарфланган.
Ҳиндистонда йил тўйига тайёргарлик: тадбирга дунёнинг энг бадавлат ва машҳур инсонлари келади (фото)
Фото: Hindustan Times
Айни дамда дабдабали тўйга ҳозирлик кўраётган Амбанилар оиласи бойликларини намойиш қилиш борасида танқидларга кўп учради. Шунинг учун куни кеча улар шаҳардаги 50 нафар жуфтлик учун оммавий тўй ўтказиб, уларга заргарлик, уй-рўзғор буюмлари ва бир йилга етадиган озиқ-овқатни совға қилишди:

Эслатиб ўтамиз, Мукеш Амбани 111 миллиард АҚШ долларини ташкил этувчи соф капитали билан Осиёдаги энг бой одам ва дунёдаги энг бадавлат кишилар рўйхатида 11-ўринда туради.

66 ёшли магнат отаси Дҳирубҳай Амбани асос солган Reliance концернини бошқаради.

Унинг бизнеси нефтни қайта ишлаш, чакана савдо, телекоммуникация, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш ва рақамли платформа хизматларини тақдим этишни ўз ичига олади.
Ҳиндистонда йил тўйига тайёргарлик: тадбирга дунёнинг энг бадавлат ва машҳур инсонлари келади (фото)
Фото: India Today
Унинг ўғли Анант Амбани — Релианcе компанияси бўлимларидан бирининг директори. Ўтган йилнинг январь ойида у отасига қарашли Энcоре фармацевтика компаниясининг директорлар кенгаши аъзоси бўлган Радика Мерчантнинг қўлини сўраганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.