ОАВ: Нью-Йоркдаги портлаш юзасидан 5 киши қўлга олинди


АҚШда содир бўлган Нью-Йоркдаги портлаш юзасидан 5 нафар киши қўлга олинди. Бу ҳақида ABC News нинг хабарига иқтибос келтирган ҳолда \"Кун\" нашри маълум қилмоқда.
Нью-Йорк ФҚБ ва полицияси якшанба куни Нью-Йорк ҳамда Бруклинни бирлаштирувчи кўприкдаги ҳаракатни вақтинчалик тўхтатиб қўйганидан сўнг қўлга олиш ишлари амалга оширилди.
Манбага кўра, 17 сентябрь, шанба куни кечқурун Манхэттеннинг ғарбий қисми - Челси тумани, 23-кўча, 6- ва 7-авенюларнинг ўртасида портлаш содир этилган. Полиция маълумотларига кўра, 29 киши жабрланган, улардан баъзиларининг жароҳати жиддий.
Яна бир портлаш эса Нью-Жерси штатида содир этилган.
Бундан ташқари, Нью-Йорк ва Нью-Жерсида портлашга улгурмаган мосламалар ҳам топилган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













