Шанхайда Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди

Шанхайда Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди
© DragonImages
Хитойнинг Шанхай шаҳрида турли соҳаларда фаолият юритаётган 70 дан ортиқ компания вакиллари учун \"Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлиги\" мавзусида тақдимот ўтказилди, деб хабар берди \"Дунё\" АА.
Шанхайда Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди
Мулоқот чоғида иштирокчиларга Ўзбекистон билан иқтисодий ва савдо алоқаларини ривожлантириш ва ҳудудларнинг даражасидан келиб чиққан ҳолда инвесторларга солиқ ва коммунал хизматларда тақдим этиладиган имтиёзлар бўйича маълумот берилди.
Шанхайда Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди
Маҳсулот экспортида давлат томонидан қисман қопланадиган йўл харажатлари, Европа мамлакатларига маҳсулотларни тўловсиз экспорт ҳуқуқини берадиган \"GSP+\" тизими ва бошқа бир қатор яратилган имкониятлар тадбир иштирокчиларида жуда катта қизиқиш уйғотди.

Суҳбат давомида меҳнат миграцияси масаласи ҳам муҳокама қилинди. Ҳукуматнинг бу борадаги сиёсати, миграция бозорини диверсификация қилиш, Ўзбекистонда мигрантлар сонининг кўпайиши, уларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил этиш ва бу соҳада яратилган шарт-шароитлар алоҳида эътироф этилди.
Шанхайда Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди
Учрашув якунида \"Глобал альянснинг барқарор ривожланиш\" жамғармаси раиси Чжан Чихуа билан йил якунига қадар Хитойнинг йирик компаниялари таркибида Ўзбекистонга бизнес миссиясини ўтказиш бўйича келишувга эришилди”, — дейилади хабарда.

Маълумот учун, аввалроқ икки давлат фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим тўғрисидаги битим имзоланганди. Тошкент-Ханчжоу ва бошқа йўналишлар бўйича тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилган. Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони эса йилдан-йилга ортмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.