Қўшма Штатларда яна бир самолёт қулаб тушди (фото)

Қўшма Штатларда яна бир самолёт қулаб тушди (фото)
АҚШнинг Филадельфия шаҳрида кичик тез тиббий ёрдам самолёти турар жой бинолари устига қулаб тушди.
Қўшма Штатларда яна бир самолёт қулаб тушди (фото)
Ҳодиса самолёт ҳавога кўтарилгандан сўнг кўп ўтмай содир бўлган. Ҳудуддаги бир нечта уйда самолёт ҳалокатидан сўнг ёнғин юзага келган. Полиция ҳалокат жойида қурбонлар борлигини айтмоқда.
Қўшма Штатларда яна бир самолёт қулаб тушди (фото)
АҚШ Федерал Авиация бошқармаси (ФАА) маълумотларига кўра, самолёт бортида олти киши бўлган.

Самолёт бортида экипажнинг тўрт аъзоси, бир бола (педиатрик бемор) ва хизматчи бўлган. Компания уларнинг аҳволи ҳақида маълумот бера олмаслигини айтди.

«Оила аъзолари хабардор қилинмагунча исмлар ошкор этилмайди», дейилади Jet Rescue Air Ambulance баёнотида.
Қўшма Штатларда яна бир самолёт қулаб тушди (фото)
Самолёт ҳалокати сабаблари ҳозирча эълон қилинмаган. Fox News хабарига кўра, ҳалокатга самолёт бортида бўлган кислород баллони сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Бу АҚШда бир неча кун ичида иккинчи авиаҳалокат. Пайшанбага ўтар кечаси Вашингтоннинг Рейган халқаро аэропорти яқинида фуқаролик самолёти ва ҳарбий вертолёт тўқнашиб кетганди. Самолёт бортида 60 нафар йўловчи ва тўрт нафар экипаж аъзоси, вертолёт бортида эса уч нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳеч ким омон қолмаганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.