Москва шарқидаги ёнғинда 80 киши қутқарилди

Москва шарқидаги ёнғинда 80 киши қутқарилди
Москва шарқий қисмида, собиқ Электрозавод биносида содир бўлган ёнғинда 80 киши қутқарилди, яна 5 киши тиббий ёрдамга муҳтож бўлди, деб хабар берди Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Москва бўлими раҳбари ўринбосари Илья Мисуна.

Ёнғин тафсилотлари:
- Ёнғин Электрозаводская кўчаси, 21-уй манзилида жойлашган бинонинг иккинчи қаватида бошланган.
- Ушбу бинода 200 дан ортиқ ташкилот фаолият юритади, жумладан, хизмат кўрсатиш марказлари ва дўконлар.
- Ёнғин майдони 300 кв. метр ни ташкил этди.
- Очиқ олов соат 21:00 да бутунлай ўчирилган.

Москва мэри Сергей Собянин ҳам воқеа бўйича расмий баёнот берди ва жабрланган беш кишининг ҳаёти хавф остида эмаслигини таъкидлади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.