ҲАМАС ва АҚШ келишуви: Ғазода ўт очиш тўхташи мумкин

ҲАМАС ҳаракати АҚШ билан Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш, Исроил аскарларини минтақадан олиб чиқиш ва гуманитар ёрдам етказилишини тиклашга доир умумий тамойиллар асосида келишувга эришилганини эълон қилди.
Бу ҳақда Фаластин ҳаракатининг расмий Телеграм саҳифасида маълумот берилди.
Томонлар ўртасидаги келишувга кўра, маълум миқдордаги фаластинлик маҳбуслар озод қилиниши эвазига, 10 нафар исроиллик гаровга олинган шахслар қўйиб юборилади. Шунингдек, ҳалок бўлган асирларнинг бир нечта жасадлари ҳам Исроил томонига топширилиши режалаштирилган.
Мазкур келишув ҳудудда нисбий тинчликни таъминлаш ва муҳтож аҳолига инсонпарварлик кўмагини етказишга замин яратиши кутилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Бу ҳақда Фаластин ҳаракатининг расмий Телеграм саҳифасида маълумот берилди.
Томонлар ўртасидаги келишувга кўра, маълум миқдордаги фаластинлик маҳбуслар озод қилиниши эвазига, 10 нафар исроиллик гаровга олинган шахслар қўйиб юборилади. Шунингдек, ҳалок бўлган асирларнинг бир нечта жасадлари ҳам Исроил томонига топширилиши режалаштирилган.
Мазкур келишув ҳудудда нисбий тинчликни таъминлаш ва муҳтож аҳолига инсонпарварлик кўмагини етказишга замин яратиши кутилмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













