“Эрон урушдан чўчимайди”: АҚШга кескин жавоб

“Эрон урушдан чўчимайди”: АҚШга кескин жавоб

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи берган интервюсида АҚШ билан кескинлашган вазият юзасидан фикр билдирди. Унга кўра, Эрон ҳеч қандай ташқи босим ёки эҳтимолий ҳарбий таҳдидлардан чўчимайди.

Бу ҳақда Горизонт телеграм канали хабар берди.

“Агар улар урушга қайтишни истаса, бу уларнинг танлови. Улар бизни аввал ҳам синаб кўришган, яна синаб кўришлари мумкин. Бироқ натижа барибир ўзгармайди”, деди Эрон Ташқи ишлар вазири.

Унинг бу баёноти минтақадаги кескин геосиёсий вазият фонида берилиб, икки давлат ўртасидаги зиддиятлар яна бир бор кучайганини кўрсатмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.