Трамп БМТ саммитида 20 раҳбар билан учрашади

Трамп БМТ саммитида 20 раҳбар билан учрашади

АҚШ президенти Дональд Трамп БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасида бир қатор учрашувлар ўтказишини билдирди. Унинг сўзларига кўра, у йигирмага яқин мамлакат етакчилари билан мулоқот қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у Оқ уйда журналистлар саволларига жавоб берган пайтда маълум қилди.

— Кўп раҳбарлар билан суҳбат қиламиз, тахминан йигирма атрофида. Ҳамма учрашишни истаяпти, айримлари билан учрашамиз, — деди Трамп.

Маълумот учун, БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасидаги асосий тадбирлар 23–27 ва 29 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган умумий сиёсий муҳокамалардан иборат бўлади. Унда жами 195 мамлакат делегациялари вакиллари нутқ сўзлаши кутилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.