Трамп умрида бир томчи алкогол ҳам татиб кўрмаганини айтди

Трамп умрида бир томчи алкогол ҳам татиб кўрмаганини айтди

АҚШ президенти Доналд Трамп ўзининг умрбод алкоголга қўл урмаганини маълум қилди. У бундай қарорга келишини оиладаги оғир воқеа билан боғлади.

Айтишича, унинг акаси Фред Трамп Жуниор ёшлигиданоқ спиртли ичимликка берилиб қолган ва 1981 йилда айнан шу муаммо оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Трампнинг сўзларига кўра, акаси доим унга “ичкиликка яқинлашма” деб уқтирган ва бу маслаҳат унда бутун умрга қолган.

“Мен умрим давомида бир томчи ҳам ичмаганман. Агар ичганимда, балки энг ёмон одамга айланар эдим”, — дейди у ўз чиқишларида.

Президент шунингдек, сигарета ҳам чекиб кўрмаганини айтди. У бундай тарзи ҳаётни ўзига бўлган масъулият, назорат ва саломатликни асраш билан изоҳлади. Унга кўра, алкогол инсон ҳаётини издан чиқариб, оилаларни парчалаши мумкин.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Kamola Shuhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.