Россия узоқ авиацияси Сурияда ИШИД объектларига зарбалар берди

Россия узоқ авиацияси Сурияда ИШИД объектларига зарбалар берди
Россия узоқ авиацияси Сурияда ИШИД объектларига зарбалар берди

6 та узоқ бомбардимончи Ту-22М3 самолётлари Россия ҳудудидан кўтарилиб, Суриянинг шимолидаги Даур-аз-Зор вилоятида ИШИД террорчилари объектларига зарбалар берди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Террорчилар лагери, қурол-аслаҳа омборлари, зирҳли техника ва тирик куч нишонга олинди.

Бомбардимончиларни Ҳмаймим аэродромидан кўтарилган Су-30СМ ва Су-35С қирувчи самолётлари қўриқлаб борган.

Жанговар вазифа бажариб бўлингач, барча самолётлар ортларига қайтган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.