Яман жанубида рўй берган портлаш оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Яман жанубида рўй берган портлаш оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
Яман жанубида рўй берган портлаш оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Яман жанубидаги Зинжибар шаҳрида рўй берган портлаш оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Миналаштирилган автомобиль 24 февраль, жума куни эрталаб Найда ҳарбий лагерига киришдаги назорат-ўтказиш пункти яқинида портлади.

Шундан сўнг хавфсизлик кучлари ходимлари ва лагерь ҳудудига ўтишга ҳаракат қилган жангарилар ўртасида тўқнашувлар бошланди.

Мазкур ҳодиса учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч бир террорчи гуруҳ зиммасига олмади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.