Ҳиндистонда ўтказилган теннис мусобақасида сигир ҳам иштирок этди (Видео)

Ҳиндистонда ўтказилган теннис мусобақасида сигир ҳам иштирок этди (Видео)
Ҳиндистонда ўтказилган теннис мусобақасида сигир ҳам иштирок этди (Видео)

Ҳиндистоннинг Гвалиор шаҳрида ITF теннис турнирида кортга сигир ҳам чиқди, деб хабар берди Kun.uz.

Мукофот пули 15 минг долларни ташкил этган турнир қатнашчилари ва ташкилотчилари чақирилмаган меҳмонга эътибор қаратишмади. Сигир бироз сайр қилгач, хотиржамлик билан кортни тарк этди.

Ҳиндистонда сигир муқаддас жонивор ҳисоблангани учун бундай ҳолат ҳеч кимни таажжубга солмади, унга спортчилар ҳам, қўриқчилар ҳам ҳурмат билан қаради.
[media=https://youtu.be/a1qP_CqbYi0]
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.