Доналд Трампнинг шифохонага ётқизилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Интернет тармоқларида АҚШ президенти Доналд Трампнинг шифохонага ётқизилгани ҳақида хабарлар тарқалди, аммо расмий манбалар бу маълумотни рад қилди.
Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича директори Стивен Чунг 4 апрел, шанба куни АҚШ президентининг шифохонага ётқизилгани ҳақида тарқалган ОАВ хабарларига расман жавоб берди. У ўз ижтимоий тармоқ саҳифасида:
“Ҳеч бир президент Америка халқи учун Трампдан кўпроқ меҳнат қилмаган. У Пасха дам олиш кунлари Оқ уй ва Овал кабинетда тинимсиз фаолият кўрсатди. Худо уни асрасин,” — деб ёзди.
Чунгнинг фикрига кўра, Трампнинг шифохонага ётқизилгани ҳақидаги хабарлар \"фитна назарияси\"дан бошқа нарса эмас.
Миш-мишлар, шанба куни Трамп омма олдида кўринмаганидан сўнг пайдо бўлди. Бу кўпчиликни ҳайратда қолдирди, чунки одатда у дам олиш кунларида Мар-а-Лагода голф ўйнаб, дам олишни одат қилиб олган.













