Халқаро фазо станциясининг эллигинчи миссияси бугун Ерга қайтади

Халқаро фазо станциясининг эллигинчи миссияси бугун Ерга қайтади
Халқаро фазовий станцияда 50-экспедиция иши ўз якунига етмоқда. “Союз МС-02” космик кемаси Ерга 10 апрель куни қайтиб келади. Бу ҳақда Россия парвозларни бошқариш маркази маълум қилди, деб ёзади \"Кун.уз\" нашри.

“Союз МС-02” халқаро транспорт фазовий кемаси аъзолари - фазогирлар Андрей Борисенко, Сергей Рижиков (Роскосмос) ва астронавт Роберт Шейн Кимброу (NASA) Ерга қайтишга тайёрланишмоқда”, - дейилади марказ баёнотида.

Шу тариқа, ХФС-49/50 экспедицияси экипажининг коинотда бўлиш вақти 173 суткани ташкил этади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Jasur
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.