Жанубий Қозоғистонда 350 нафар ўсмир қизнинг ҳомиладор эканлиги аниқланди

Жанубий Қозоғистонда 350 нафар ўсмир қиз ҳомиладорлик бўйича рўйхатда туради. Бу ҳақда мамлакат президенти ҳузуридаги Аёллар ва оила демографияси сиёсати бўйича миллий комиссия аъзоси Бексултон Туткушевнинг маълумоти асосида «Власть» интернет-журналига асосланиб \"Соф.уз\" хабар беради.
Туткушев вояга етмаганлар ўртасидаги муаммолар оиладан келиб чиқишини таъкидлади. У ота-оналарга болаларини эътиборли бўлиб кузатишни, уларга тарбия беришни ва кўпроқ суҳбатлашиб туришни тавсия қилди.
Қозоғистонда 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган қизлар орасида барвақт ҳомиладор бўлиш, туғиш ва абортлар сони кўпайганлиги қайд этилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Туткушев вояга етмаганлар ўртасидаги муаммолар оиладан келиб чиқишини таъкидлади. У ота-оналарга болаларини эътиборли бўлиб кузатишни, уларга тарбия беришни ва кўпроқ суҳбатлашиб туришни тавсия қилди.
Қозоғистонда 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган қизлар орасида барвақт ҳомиладор бўлиш, туғиш ва абортлар сони кўпайганлиги қайд этилмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













