Туркия президенти Домбра куйи билан тантанали кутиб олинди (видео)

Туркия президенти Домбра куйи билан тантанали кутиб олинди (видео)

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни расмий ташриф билан қабул қилиш маросимида ноёб ва миллий руҳдаги анъанага айланган куй — ноғай халқига хос машҳур “Домбра” асари садолари билан кутиб олди.

Бу ҳақда TRT Haber нашри хабар берди.

Маросим Остана шаҳрида ташкил этилган бўлиб, у икки давлат ўртасидаги дўстлик ва стратегик ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди. Меҳмон шарафига ижро этилган домбра куйи йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Маълум қилинишича, бу каби миллий мусиқа орқали кутиб олиш анъанаси туркий халқлар ўртасидаги тарихий ва маданий яқинликни ифодалашга хизмат қилади. Айниқса, ноғай куйлари қадимдан қардош халқлар маданиятида муҳим ўрин эгаллаб келган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.