Дунёдаги энг кекса опа сингиллар барчани ҳайратга солмоқда

Дунёдаги энг кекса опа сингиллар барчани ҳайратга солмоқда

Дунёдаги энг кекса опа-сингиллар ҳақидаги маълумотлар кўпчиликни ҳайратга солмоқда. Уларнинг ёши нафақат ҳайратланарли, балки узоқ умр кўриш сирлари билан ҳам қизиқиш уйғотмоқда. Маълум бўлишича, опалардан энг каттаси 108 ёшда бўлса, қолганлари 104 ва 103 ёшни қарши олган.

Айтилишича, улар оддий қишлоқ оиласида вояга етган. Ҳаёт давомида ҳар бири ўз йўлини топиб, турли соҳаларда фаолият юритган. Масалан, улардан бири ўқитувчилик ва ҳамширалик касбини эгаллаб, инсонларга хизмат қилган бўлса, яна бири каштачилик билан шуғулланган. Яна бири эса бутун умрини оиласига бағишлаб, хонадоннинг асосий таянчига айланган.

Қизиқ жиҳати шундаки, бугунги кунда ҳам улар фаол ҳаёт тарзини сақлаб қолган. Хусусан, 103 ёшли опа ҳали ҳам ошхонада фаол бўлиб, катта оиласи учун таом тайёрлашда давом этмоқда. 108 ёшли опа эса бўш вақтларида китоб мутолаа қилишни ўзининг энг севимли машғулоти деб билади.

Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар ушбу опа-сингилларнинг узоқ умр кўриш сирлари ҳақида турли фикрлар билдирмоқда. Айримлар буни соғлом турмуш тарзи билан боғласа, бошқалар оилавий муҳит ва руҳий хотиржамликни асосий омил сифатида кўрсатмоқда.

Мутахассислар эса узоқ умр кўришда тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик ва ижобий фикрлаш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлашмоқда. Бу опа-сингиллар эса бунинг ёрқин намунаси сифатида кўрилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.