Трамп Полшага қўшимча 5 минг ҳарбий юборилишини айтди

Трамп Полшага қўшимча 5 минг ҳарбий юборилишини айтди

АҚШ президенти Доналд Трамп Полшага қўшимча 5 минг нафар америкалик ҳарбий юборилишини маълум қилди. У бу ҳақда ўзининг Truth Social саҳифасида ёзиб қолдирди.

Мазкур баёнот Пентагоннинг Полшага 4 минг аскар жўнатиш режасини бекор қилгани ҳақидаги хабарлардан бир ҳафта ўтиб янгради. АҚШ Мудофаа вазири Пит Ҳегсет эса бу қарор тўлиқ бекор эмас, вақтинчалик кечиктириш бўлганини билдирган.

Трамп маъмурияти сўнгги ҳафталарда “America First” сиёсати доирасида Европадаги ҳарбийлар сонини қисқартириш ниятини билдираётган эди. Шунга қарамай, Вашингтон Полшадаги ҳарбий иштирокни сақлаб қолмоқчи эканини таъкидламоқда.

Аввалроқ АҚШ Германиядан 5 минг нафар аскарини олиб чиқишини эълон қилган эди. Ҳозирча Полшага юбориладиган қўшимча ҳарбийлар айнан Германиядан чиқарилаётган қўшинлар ҳисобидан бўладими ёки алоҳида контингент сифатида жўнатиладими, номаълум.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.