“Толибон” никоҳ ёшини 9 ёшдан бошланиши мумкин деб айтишмоқда

“Толибон” никоҳ ёшини 9 ёшдан бошланиши мумкин деб айтишмоқда

The Times нашри хабарига кўра, Афғонистонда ҳокимият тепасидаги “Толибон” ҳаракати никоҳ ёшига оид янги тартибни маъқуллаган. Унда қизлар балоғатга етган деб ҳисобланган пайтдан никоҳ қуриш мумкинлиги қайд этилгани айтилмоқда.

Нашр маълумотича, “Толибон” бу ёшни 9 ёшдан бошланиши мумкин деб талқин қилган. Тегишли ҳужжат ҳаракат етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охунзода томонидан тасдиқлангани ва режимнинг расмий газетасида чоп этилгани билдирилган.

“Толибон” ҳокимиятга келгунига қадар Афғонистонда никоҳ ёши қизлар учун 16, ўғил болалар учун 18 ёш этиб белгиланган эди. 15 ёшга тўлмаган қизларни турмушга бериш эса қонун билан жавобгарликка сабаб бўлган.

Халқаро экспертлар янги тартибни болалар ҳуқуқи ва хавфсизлигига жиддий таҳдид сифатида баҳоламоқда. Улар бу қарор вояга етмаган қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини қонунийлаштириш хавфини кучайтиришини таъкидламоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.