Эверестни қўлларида забт этган алпинист

Рустам Набиев инсон иродаси ва матонатининг ёрқин намунаси сифатида тарихга кирди. У дунёнинг энг баланд нуқтаси — 8848 метр баландликдаги Эверест чўққисини қўллари ёрдамида забт этган илк инсонлардан бири бўлди.
Рустам Набиев 2015 йилда Омск шаҳрида юз берган ҳарбий казарма қулаши оқибатида оғир жароҳат олиб, икки оёғидан айрилган. Шунга қарамай, у ҳаётдан воз кечмади — аксинча, спорт ва алпинизмга янада жиддий киришди. У ўз олдига катта мақсадлар қўйиб, дунёнинг турли машҳур чўққиларини забт этишга киришди.
Эверест сари йўл эса айниқса мураккаб ва хавфли бўлди. Бир ҳафтадан ортиқ давом этган кўтарилиш жараёнида у музликлар, тик қоялар ва 8400 метр баландликдаги “ўлим зонаси” деб аталувчи ҳудудни фақат қўллари ёрдамида босиб ўтди. Бу ҳудудда кислород етишмовчилиги ва кескин об-ҳаво шароити ҳар қандай алпинист учун катта синов ҳисобланади.
Барча қийинчиликларга қарамай, 20 май куни Рустам Набиев Эверест чўққисига чиқишга муваффақ бўлди. Унинг бу ютуғи нафақат спорт тарихида, балки инсон иродаси ҳақида ҳикоя қилувчи илҳомлантирувчи воқеа сифатида ҳам катта аҳамият касб этмоқда.













