“Илонлар маликаси”: 60 минг заҳарли илон билан яшаётган хитойлик қиз ҳикояси

“Илонлар маликаси”: 60 минг заҳарли илон билан яшаётган хитойлик қиз ҳикояси

Хитойда 29 ёшли қиз ноодатий ва хавфли касби билан ижтимоий тармоқларда машҳурликка эришди. У 60 мингдан ортиқ заҳарли илонларни парвариш қилиб, йилига қарийб 147 минг доллар даромад топади.

Син 1995 йилда Гуанси провинциясида туғилган. Университетни тамомлагач, отасининг қаршилигига қарамай, у ўз қишлоғига қайтиб, илон етиштириш ва парвариш қилиш билан шуғулланувчи фермада иш бошлаган.

Бугунги кунда у 50 мингдан ортиқ ўта заҳарли илонлар ва тахминан 10 мингга яқин кобра парваришлайди. Унинг айтишича, илонлардан олинадиган маҳсулотлар турли соҳаларда ишлатилади: қуритилган илон ва унинг аъзолари анъанавий табобатда қўлланилса, илон заҳри эса тиббий тадқиқотлар учун муҳим хомашё ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, илон заҳарининг 1 грамм нархи 30 долларгача, илон гўшти эса 150 долларгача баҳоланади.

Бугунги кунда Син ижтимоий тармоқларда “илон заҳри йиғувчи қиз” номи билан танилган бўлиб, минглаб кузатувчиларига ушбу хавфли, аммо даромадли касбнинг сир-асрорларини бўлишиб келмоқда.


"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.