ОАВ: Жанубий Кореянинг собиқ президенти маъмурияти Ким Чен Инни ўлдиришни режалаштирган

ОАВ: Жанубий Кореянинг собиқ президенти маъмурияти Ким Чен Инни ўлдиришни режалаштирган
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Пак Кин Хе маъмурияти Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни ўлдиришни режалаштирган, деб ёзмоқда манбага иқтибос келтирган ҳолда Kun.uz нашри.

Таъкидланишича, 2015 йил охирида Пак Кин Хе Шимолий Кореяда \"раҳбарият ўзгариши\" эслатиб ўтилган ҳужжатни имзолаган. Қабул қилинган режа устида Жанубий Корея разведкаси иш олиб борган.
ОАВ: Жанубий Кореянинг собиқ президенти маъмурияти Ким Чен Инни ўлдиришни режалаштирган
Ким Чен Ин ўлими бахтсиз ҳодиса кўринишида бўлиши кўзда тутилган. Уни йўқ қилишнинг вариантлари орасида йўл-транспорт ҳодисаси, темир йўл ёки сувда фалокат уюштириш кўриб чиқилган. Бироқ режани амалга оширишга муваффақ бўлинмаган.

Газета маълумотларига кўра, Жанубий Кореянинг амалдаги маъмурияти Шимолий Корея етакчисини йўқ қилиш режасидан воз кечган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.