Ёш йигитлардек кўринишга эга қария интернет аҳлини ҳайратга солди

Ёш йигитлардек кўринишга эга қария интернет аҳлини ҳайратга солди
Ҳозирда сингапурлик “ёш йигит” модель сифати фаолият юритмоқда. Агар сиз унинг ҳақиқий ёшидан хабар топсангиз, қойил қолишингиз аниқ.

Дунёдаги кўпчилик кишилар умрбоқий ёшлик учун борларини беришга тайёр. Сингапурлик Чуандо Тэн ҳам ана шундай инсонлар тоифасидан. Яқинда Чуандо Тэн ўзининг 50 ёшини нишонлади. Аммо олтинчи ўн йилликка қадам қўйган қариянинг кўриниши нақ 25 ёшлик йигитларникидек.
Ёш йигитлардек кўринишга эга қария интернет аҳлини ҳайратга солди
Хўш, сингапурлик қариянинг ёш кўринишга эга бўлишининг сири нимада? Чуандо Тэннинг айтишича, у доимий равишда спорт билан шуғулланади, тонгда ва тунда ванна қабул қилмайди ва хайнаньски номли аччиқ қалампирли товуқ (Хитой ошхоналаридаги машҳур таом) истеъмол қилади.
Ёш йигитлардек кўринишга эга қария интернет аҳлини ҳайратга солди
Чуандо бир оз вақт олдин хитойдаги “Yidian Zixun” янги ахборий веб-сайти рекламасида суратга тушди. Қолаверса, у ўзининг фотография йўналишидаги бизнесини ҳам самарали олиб бормоқда.

Манба: Qalampir.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.